Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Саудия Арабистони С-400 тизимларини етказиб бериш бўйича келишувга эришди
Фото: РИА "Новости"
Россия ва Саудия Арабистони С-400 зенит-ракета тизимларини етказиб бериш ҳақида келишиб олди, дея хабар бермоқда РИА Новости Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Федерал хизмати вакили Мария Воробьёвага асосан.
Шунингдек, Ар-Риёд Москвадан "Корнет-ЭМ" танкларга қарши ракета мажмуалари, ТОС-1А "Буратино" оғир ўтсочар тизимлари, АГС-30 граната отадиган қуроли ва Калашников АК-103 автоматларини сотиб олади.
Бундан ташқари, Рособоронэкспорт ва Саудия ҳарбий-саноат компанияси қиролликда АК-103 ва унга ўқларни лицензия асосида ишлаб чиқариш учун шартнома имзолади.
Ўтган ҳафта Пентагон Ар-Риёдда С-400 мажмуаларини сотиб олиш нияти борлигидан ташвишда эканини билдирганди. Маълум қилинишича, «ушбу тизимлар Америкада ишлаб чиқарилган тизимлар билан номувофиқдир».
Кремль эса, ўз навбатида, Россия ва Саудия Арабистонининг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги учинчи мамлакатларга қарши қаратилмагани, «дунё ва минтақада барқарорликни» таъминлаш учун мўлжалланганлигини таъкидлаб ўтди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
10:28 / 25.04.2026
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026