«Трибуна» душанба оқшомида Европада 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг охирги турида ўтказилган навбатдаги учрашувларни таҳлил қилади.

Сербия Жаҳон чемпионатига қайтди, Уэльс бортдан ташқарида

D гуруҳи
Сербия – Грузия – 1:0. Гол: Прийович, 74.
Уэльс – Ирландия – 0:1. Гол: Макклин, 57.
Молдова – Австрия – 0:1. Гол: Шауб, 69.

Славолюб Муслин шогирдлари 9-турда Венада ютқазганди, аммо улар Белградда ғалаба қозонса, 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини нишонлаш учун имкониятлар сақланиб қолганди. Аммо Сербияга осон бўлмади, грузинлар болқонларнинг ҳаётини оғирлаштириш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. 70-дақиқада Канкава гол уришга жуда яқин ҳам келганди. Аммо голни 74-дақиқада мезбонлар вакили Прийович урди. Серблар жаҳон чемпионатининг навбатдаги иштирокчиси.

Кардиффда параллел кечган британ дербисида Уэльс ва Ирландия ҳам тўғридан-тўғри имконият учун кураш олиб борганди. Прийовичнинг голига қадар Ирландия бу йўлланма учун асосий даъвогар бўлиб турганди. Ирландлар сафарда Уэльсни буткул штурм ҳолатида ушлаб туришди. Крис Коулманнинг 9 учрашувдан иборат мағлубиятсиз серияси аянчли ҳолатда якунига етди. Иккинчи бўлим бошида Хендрик ва Макклин тандеми учрашувдаги ягона голни юзага келтиришди. «Яшил кийимдаги йигитлар» гуруҳ босқичида сафардаги ўйинларни мағлубиятсиз ўтказишди(3та ғалаба ва 2 дуранг).

Бу гуруҳда Сербия 21 очко билан биринчи ўринни эгаллади, Ирландия 19 очко олиб плей-оффда қатнашадиган бўлди, Гарет Бэйл жамоадошлари бортдан ташқарида қолди (17 очко).

 

Сигурдссон даҳоси

I гуруҳи