Криштиану Роналду дунёдаги энг истеъдодли футболчилардан бири ҳисобланади. У йиллар ўтса-да, ўз тезлиги ва чидамлилигини сақлаб келмоқда. Роналдунинг бундай жисмоний ҳолатни сақлаб келишига тўғри овқатланиш ва машғулотлар дастури, шунингдек қатор фойдали одатлари ёрдам беради.

Фото: Voetballoopbaan

Кўп мутахассислар Криштиану Роналдуни дунёдаги энг мукаммал футболчи деб ҳисоблашади. У икки оёғи билан ҳам аниқ зарба йўллай олади, ажойиб тезлик ва чидамлиликка эга, дейилади Scoopwhoop'да.

Шуниси қизиқки, унинг ёшига ёш қўшилса-да, жисмоний ҳолати ўзгаришсиз қолмоқда. Ҳозир у 32 ёшда, аксарият футболчилар бу ёшда спортдаги карьерасини якунлайди, Роналду эса ҳамон тетик.

Сиз Роналдуни ёқтирмаслигингиз мумкин, бироқ бу унинг парҳези ёки фитнес-режасини қўллаб кўришингизга халақит бермайди, чунки тан олиб айтиш керакки, у ҳавас қилгулик жисмоний ҳолатда.

Фото: Instagram/Cristiano

Парҳез

Криштианунинг кундузги рациони олти маҳал овқатланишдан иборат. У шакар истеъмол қилмайди, протеинли коктейллар ичади, мультивитаминлар ва бўғинлар саломатлиги учун қўшимчалар қабул қилади. Шунингдек метаболизм яхши кечиши учун кўп сабзавотлар истеъмол қилади.

Фото: Instagram/Cristiano

Тахминий меню

  • Нонушта: мевали шарбат, тухум оқсили, дон маҳсулотлари;
  • Тушлик: бироз паста, ўчоқда пиширилган картошка, яшил сабзавотлар, озгина товуқ билан салат;
  • Тушлик ва кечки овқат орасида тунецли ролл ва сархил шарбат;
  • Кечки овқат: гуруч ва дуккаклилар, шу билан бирга товуқ ҳамда мевалар.