Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Oculus янги виртуал реаллик шлемини тақдим этди

Фото: Oculus Go
Oculus компанияси Oculus Go виртуал реаллик шлемини намойиш этди. Уни Oculus Connect анжуманида Facebook раҳбари Марк Цукерберг тақдим қилди.
Oculus Go телефон ёки компьютерга уланмасдан ишлайди. У келаси йил бошида савдога чиқарилади ва 199 доллардан сотилади. Қурилма ички ўрнатилган аудиотизим ва 2560 га 1440 пикселли экран билан жиҳозланган. Oculus Go шлемининг бошқа тавсифлари ошкор қилинмаган.
Марк Цукерберг шлемни намойиш этар экан, Oculus компаниясининг навбатдаги мақсади — VR маҳсулотларидан фойдаланаётганлар сонини 1 млрдга етказишдир. Янги Oculus Go эса, унинг сўзларига кўра, шу мақсадга етишишда ёрдам беради.
Oculus компанияси янги маҳсулотини тақдим этиши баробарида ўзининг энг талабгир модели Oculus Rift нархини туширди. Эндиликда Oculus Rift 599 эмас, 399 доллар туради.

Oculus Connect анжуманида Santa Cruz шлеми ҳам намойиш этилди. Қурилма 2018 йил ноябрь ойида ишлаб чиқарувчиларга юборилади. Santa Cruz тавсиялари умуман ошкор қилинмаяпти.
Oculus компанияси 2014 йилдан Facebook компаниясига тегишли.
Мавзуга оид

22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади

08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди

12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида

20:42 / 17.12.2024