Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон нисбатан эркин бўлмаган иқтисодиётга эга давлатлар рўйхатига киритилди
2017 йилги иқтисодий эркинлик индексининг рейтингида Ўзбекистон нисбатан эркин бўлмаган иқтисодиётга эга бўлган давлатлар рўйхатига киритилган. Бу АҚШнинг The Heritage Foundation тадқиқот маркази сайтида нашр этилган рейтинг маълумотномасида келтирилган.
Шунингдек, нисбатан эркин бўлмаган иқтисодиётга эга давлатлар орасидан Россия, Тожикистон, Хитой, Ҳиндистон ва Беларусь ҳам жой олган.
Қирғизистон (61,1 балл) ва Қозоғистон (69 балл) эса нисбатан эркин иқтисодиётга эга мамлакатлар рўйхатидан жой олди. Рейтингнинг бу қисмида Япония, Озарбойжон, Саудия Арабистони, Туркия, Франция ҳам бор.
Эркин иқтисодиётга эга мамлакатлар эса қуйидагилар:
- Ҳонгконг (89,8 балл),
- Сингапур (88,6 балл),
- Янги Зеландия (83,7 балл),
- Швейцария (81,5 балл),
- Австралия (81 балл).
Index of Economic Freedom (Иқтисодий эркинлик индекси) - бу дунё давлатларидаги иқтисодий эркинлик даражасини баҳоловчи умумий рейтингдир. Рўйхат The Heritage Foundation тадқиқот маркази ва The Wall Street Journal газетаси билан биргаликда тузилади.
Мавзуга оид
10:53 / 24.04.2026
Еврозонада бизнес фаоллиги пасайди: харажатлар босими кучаймоқда
08:38 / 22.04.2026
Энг кўп сотилган видеоўйинлар рейтинги эълон қилинди
17:06 / 18.04.2026
Эрон уруши таъсири ва нақдсиз тўлов мантиқсизликлари — Беҳзод Ҳошимов билан суҳбат
08:04 / 17.04.2026