Фан-техника | 15:45 / 13.10.2017
8355
1 дақиқада ўқилади

Apple эгилувчан экранли iPhone ишлаб чиқишга киришди

Фото: Investor

Американинг Apple корпорацияси эгилувчан iPhone ишлаб чиқишни бошлади, деб хабар қилмоқда Investor нашри. 

Қайд этилишича, LG Display янги iPhone смартфони учун эгилувчан OLED-экранни ишлаб чиқиш учун жамоани ташкил этди. Бундан ташқари LG Innotek эгилувчан ва чидамли платани ишлаб чиқиш устида иш бошлаб юборган. 

Хабар қилинишича, Samsung букилувчан смартфонини келгуси йилда ҳавола этади. Apple  эса бундай дисплейларни 2020 йилда ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин. 

Айни вақтда Samsung янги iPhone X смартфони дисплейларининг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади. Apple бевосита рақобатчисидан узоқлашиш ҳамда махфий режалари ошкор бўлишининг олдини олиш мақсадида LG Display билан ҳамкорликни кучайтира бошлади. 

Мавзуга оид