Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эксперт: GM Tesla билан курашда бой берган улушини қайтариб олади
Американинг General Motors концерни зарарлари ўрнини тўлдиради ва бозордаги қачонлардир Tesla компаниясига бой берган улушини қайтариб олади. Wall Street таҳлилчиларининг сўзларига кўра, GM сармоядорларга ўзининг юқори технологияли автомобиллар даврида «ўлаётган динозавр» эмаслигини исботлайди.
13 октябрь куни Barclays GM акциялари рейтингини «нейтраль»дан «бозордан юқори» даражасигача оширди. Таҳлилчиларга кўра, инвестициялар компанияга электромобиллар ва муқобил автомобиллар бозоридаги шуҳратини қайтариб олади.
«Tesla ишлаб чиқариш муаммоларига дуч келаётган бир вақтда GM электрлаштириш ва муқобил технологиялар борасида сезиларли тараққиётга эришди. Биз автомобилсозлик соҳаси ва ташқаридаги сармоядорлар GM компаниясига бозордаги ўрнини қайтариб олишга ёрдам беришига ва шу билан Tesla капиталлашуви пасайишига сабаб бўлишини кутмоқдамиз», — деган Barclays таҳлилчиси Брайан Жонсон.
У GM акциялари нархиси 41 доллардан 55 долларга оширган. «Агар Tesla электрокарлар учун батареялар арзонлиги боис етакчиликни сақлаб қолишнинг уддасидан чиққан тақдирда ҳам, алалоқибат анъанавий автоишлаб чиқарувчилар, уларнинг қамрови ва ишлаб чиқаришдаги тажрибаси эътиборга олинса, устунликка эга бўлишади», — деб қўшимча қилган Жонсон.
Бундан ташқари, бир ойлар аввал Германиянинг Deutsche Bank молиявий муассасаси Tesla эмас, айнан General Motors келажак муққобил автомобиль транспорт воситалари учун энг яхши сармоя киритиш бўлишини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026
Тошкентда Tesla’ни юқори тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди
18:31 / 25.04.2026