Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев Жаҳон савдо ташкилотига Россия устидан навбатдаги марта арз қилди
Киев Жаҳон савдо ташкилотига Москванинг Украинадан озиқ-овқат маҳсулотлари ва гулқоғозлар импортига тақиқлови юзасидан арз қилди. Бу Киевнинг Россия устидан ЖСТга учинчи арзи ҳисобланади.
"Украина Россиянинг ЖСТ доирасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришдан бош тортишини истисно қилиш мақсадида барча имкониятлардан фойдаланишда давом этмоқда", деб айтилган Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида.
Вазирлик маълумотларига кўра, Россия 2013-2015 йилларда Украинада ишлаб чиқарилган шарбатлар, қандолатчилик маҳсулотлар ва гулқоғозлар импортига бир қатор чеклов киритган. Ушбу чекловлар Роспотребнадзор қарорларига асосланган, бироқ Украина уларни Россиянинг ЖСТ олдидаги мажбуриятларига мос келмайди, деб таъкидламоқда.
ЖСТда Украинанинг Россия устидан топширган яна иккита арзи бор: биринчиси Россияга Украина вагонлари импорти билан, иккинчиси Украина товарларининг Россия ҳудуди бўйлаб ташилишига тақиқлов билан боғлиқ.
Москва, ўз навбатида, ЖСТга Киев томондан Россия товарлари ва хизматларига нисбатан мунтазам тақиқлов киритилиши бўйича шикоят йўллаган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026