Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Хива шаҳрига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳридаги Нуриллабой сарой мажмуасини кўздан кечирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълумотларига кўра, мазкур сарой ҳудуди шу ерда яшаб ўтган Нуриллабой исмли савдогарга тегишли бўлган. Мажмуа хорижлик меҳмонларни қабул қиладиган қароргоҳ вазифасини ўтаган.
Давлат раҳбари жорий йил январь ойида вилоятга қилган ташрифи чоғида мутасаддиларига мазкур мажмуани замон талаблари даражасида реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Президент тавсиясига кўра ишлаб чиқилган лойиҳага биноан бу ерда меҳмонхона, ресторан, қабуллар уйи, галерея, амфитеатр, ҳунармандлар кўргазмаси ташкил қилинган.
Шунингдек, кўргазмаларда Хоразмнинг XIX-XX асрлардаги тарихий фотосуратлари, биринчи ўзбек кинооператори ва фотосуратчиси Худойберган Девонов олган суратлар ва киноасарлар намойиш этилмоқда. «Хоразм анъанавий ҳунармандчилиги: тарих ва замонавийлик», «Ўзбекистон завонавий санъати: оҳанглар, тимсоллар, талқинлар» мавзуидаги кўргазмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Президент Хива шаҳри меъморчилик обидалари, жумладан, мазкур мажмуанинг бой тарихи ҳақида сайёҳлар ва хорижлик меҳмонларга замонавий услубларга таянган ҳолда сўзлаб бериш, бу билан уларнинг Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларини янада бойитиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
19:00 / 17.02.2026
Хоразмда янги таълим маркази: Осиё халқаро университети талабаларга қандай имкониятлар тақдим этади?
09:42 / 29.01.2026
Хоразм ҳокимликларида ўрганиш: 60 га яқин ходимнинг тадбиркорлик фаолияти аниқланди
16:15 / 23.12.2025
Хоразмда тадбиркор ундан иш сўраб келган талаба қизга шилқимлик қилди
15:34 / 11.12.2025