Президент “Паҳлавон Маҳмуд” мақбарасини зиёрат қилди
Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» музей қўриқхонаси ҳудудидаги «Паҳлавон Маҳмуд» мажмуасида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилмоқда, деб хабар берди ЎзА.
Президент мазкур мажмуада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу ҳудудда бўлди. Қуръон тиловат қилинди.
Илгари бу жойлар ташландиқ масканга айланиб қолган эди. Бу ерлар инсонга руҳий қувват беради. Буни келаётган зиёратчиларнинг кўплигидан ҳам билса бўлади, деди президент.
Мазкур мажмуага кунига ўртача 400 га яқин зиёратчи келади. Таъмирлаш ва қурилиш ишларини жорий йил охирида якунига етказиш кўзда тутилган.
Таъмирлашда барча жиҳатлар эътиборга олинган. Ҳаво ҳароратининг мўътадиллигини таъминловчи замонавий тизимлар ўрнатилган.
Президент бу ерда зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Давлат раҳбари Шерғозихон мадрасасини кўздан кечирди. Бу масканда таълим олган алломалар шарафига ташкил қилинган музей фаолияти билан танишди.
Мавзуга оид
08:53 / 28.09.2024
Хива вокзали ёнида ерости йўл ўтказгичи барпо этилади
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
20:30 / 08.06.2024
Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди
15:10 / 05.06.2024