Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада беш юлдузли меҳмонхона қурилади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Фаровон” меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Хива шаҳри Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган ушбу меҳмонхона қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда турли даражадаги меҳмонларга мўлжалланган хоналар, конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади.
Бу ерга келишимизнинг асосий мақсадларидан бири Хивани туристик зонага айлантириш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан иборат, деди давлат раҳбари. Туризмни ривожлантириш учун аввало сайёҳларга шароит яратиш зарур. Шу мақсадда келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади. Бу меҳмонхона беш юлдузли, мамлакатдаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026