Tesla ўзининг X моделидаги 11 минг автомобилни чақириб олмоқда
Tesla компанияси бошқа ишлаб чиқарувчилар сингари конвейердан чиққан автомобилларни дам-бадам чақириб олади — серияли автомобилларда гоҳида тузатилиши лозим бўлган, эътиборсиз қолдирилса ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига дахл қилувчи нуқсонлар топилади. Яқинда Илон Маскнинг Tesla компанияси Х моделидаги 11 минг автомобилни қайта чақириб олишга мажбур бўлди, деб ёзади Hi-news.ru.
Компания вакилларининг сўзларига кўра, икки қатор ўриндиқларидаги мавжуд нуқсон туфайли шу қарорга келинган. Гарчи ишлаб чиқарилган автомобилларнинг бор-йўғи 3 фоизи шундай нуқсон билан чиқарилган бўлса-да, уларнинг барчаси сервис хизмати кўрсатилиши ва нуқсонни тузатиш учун чақирилмоқда.
Нуқсон тўсатдан аниқланган. Tesla X автомобилининг одатдагидек оралиқ синаш ишлари мобайнида икки қатор ўриндиқларининг электр симлари кабеллари яхши қотирилмагани ва тўқнашув чоғида орқа ўриндиқ чап томонидан букланиши ва ҳайдовчининг ўриндиғига бориб урилиши маълум бўлган. Бу муаммо юзасидан Tesla’га шикоят келиб тушмаган, лекин сотилган машина эгаларидан судга шикоятлар тушишидан аввал ўзлари нуқсонни тўғрилаб қўйишга қарор қилишди.
Tesla томонидан эълон қилинган баёнотда муаммони тузатиш учун сервис маркази ёки мутахассисни уйга чақиришнинг ўзи етарли — кабелларни созлаш бор йўғи икки дақиқа вақтни олади ва ишлаб чиқарувчи компания ҳисобидан бажарилади. Ўриндиқ созланмагунга қадар Tesla у ерга йўловчиларни ўтказмасликни маслаҳат беради.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024