Трамп: АҚШ исталган вақтда Эрон билан битимдан чиқишга тайёр
АҚШ Эрон билан тузилган кўп томонлама ядровий битимни Американинг ҳозирги маъмуриятини қонқтирадиган даражада ўзгартириш имконига эга бўлмаса, ушбу келишувдан исталган вақтда чиқишга тайёр бўлади. Мамлакат президенти Дональд Трамп Эронга босим ўтказишнинг янги стратегиясини баён қилар экан, шундай баёнот берди.
"Бироқ агар биз Конгресс ва иттифоқчилар билан ишлашда якуний тўхтамга кела олмасак, келишув ижроси тўхтатилади. У доимий кузатувда", - деган Америка етакчиси. Шу билан бирга, Трампнинг огоҳлантиришича, у ижро ҳокимиятининг раҳбари сифатида ушбу келишувдан хоҳлаган вақтда чиқиш қарорини қабул қила олади. "Ва бизнинг иштирокимиз мен томондан президент сифатида бекор қилиниши мумкин", - деб таъкидлаган Трамп.
"Шимолий Корея мисолида кўрдикки, биз бундай таҳдидларга қанчалик кўп беэътибор бўлсак, у шунчалик жиддий муаммога айланади", - деб қўшимча қилган Оқ уй раҳбари.
2015 йил июлида БМТ ХКнинг 5 та доимий аъзоси: АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия Эрон Ислом республикаси билан Теҳроннинг ядро тадқиқотларини ҳал этишга қаратилган кенг қамровли ҳаракатлар режасини келишиб олган эди. Бу келишув БМТ ХК, АҚШ ва ЕИ томонидан аввалроқ киритилган санкцияларни бекор қилишни назарда тутади.
Бунинг учун Теҳрон ядровий соҳадаги фаолиятини чеклайди ҳамда уни халқаро назорат остида олиб боради. Битим 2016 йил январидан кучга кирди.
Мавзуга оид
11:54
Британия РФга қурол етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар киритди
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024