Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда автомобилларда маълум турдаги газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади
Ўзбекистонда 2018 йил 1 февралдан бошлаб СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги газ баллонли ускуналар ўрнатилган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 11 октябрдаги қарорида белгилаб қўйилган.
Шунингдек, завод ускуналари бузилган СТГ-1 баллонли транспорт воситаларни бошқариш тақиқланади. Янги қоидаларда Самарқанднинг JV MAN Auto-Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилувчи, СТГ-3 газ баллонларидан фойдаланувчи MAN А 22 CNG автобуслари ягона истиснога айланади.
Кейинги йилнинг 1 февралидан сўнг, агарда инспекторлар йўлларда СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 газ баллон ускуналари, шунингдек, завод ускуналари бузилган СТГ-1 баллонларига эга автомобилларни аниқласалар, уларнинг эгаларига фойдаланилиши тақиқланган транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарлик қўлланилади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фойдаланилиши тақиқланган транспорт воситаларини бошқариш ЭКИҲнинг 5 баробари миқдоридаги жарима солинишига сабаб бўлади (748 875 сўм).
Мавзуга оид
14:58 / 08.07.2026
Қашқадарёда ҳаракатдаги машина газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:32 / 17.03.2026