Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўзбекнефтгаз" Хоразмда 205 млн. долларлик 10 та лойиҳани амалга оширади
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини 2018-2019 йилларда комплекс ривожлантириш дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бунда асосий эътибор вилоятнинг иқтисодий кўрсаткичларини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари ўрин олган.
Бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида янги ташкил этиладиган ва амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида ҳам маълумотлар тақдим қилинди.
Урганч туманида йилига 1,2 минг тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда 900 минг дона қуён терисини қайта ишлашга ихтисослашган "Хоразм қуён савдо" агрофирмаси ташкил этилади. Қиймати 1,8 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа уч босқичда амалга оширилади ва 2018 йил охирида тўлиқ қувват билан ишга туширилади.
Президентга "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган, қиймати 205 миллион долларлик 10 та лойиҳа ҳақида ҳам сўзлаб берилди.
Бугун бозорда парҳез гўшт маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бормоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан Шовот тумани Буйрачи қишлоғида қурилаётган паррандачилик мажмуаси, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ана шу талаблар доирасида ташкил этилмоқда.
Тақдимотда кам таъминланган оилаларнинг қорамол ва парранда боқиш, томорқада сабзавот маҳсулотлари етиштиришдаги иштирокини фаоллаштиришга қаратилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026