Англия премьер-лигасининг 8-туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди ва унда кутилмаган натижалар қайд этилди.
Лондон дербиси номини олган «Кристал Пэлас» ва «Челси» жамоалари ўртасидаги учрашувда шу кунга қадар очко жамғариш тугул, бирорта гол ҳам кирита олмаган мезбонлар кутилмаганда ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Жамоанинг АПЛ янги мавсумидаги илк голи автоголга айланди.
«Манчестер Сити» эса ўз уйида «Сток Сити»ни қабул қилиб, клуб учун АПЛдаги рекорд 7та гол киритди ва навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб олди. Энди Гвардиола шогирдлари ҳисобида 22 очко мавжуд ва улар энг яқин таъқибчиси, ҳамшаҳарларини 2 очкога ортда қолдирмоқда.
Шунингдек, бу турда «Тоттенҳэм» ва «Суонси» ғалаба қозонган бўлса, «Бёрнли» ва «Вест Ҳэм» учрашувида ғолиб аниқланмади.
Англия премьер-лигаси, 8-тур
Кристал Пэлас – Челси 2:1 (2:1)
Голлар: Аспиликуэта (11, автогол), Заа (45+1) – Бакайоко (18).
Кристал Пэлас: Сперони, Сако, Уорд, Дэнн, ван Анхолт, Миливоевич, Макартур (Фосу-Менса, 85), Кабай (Ридевалд, 86), Таунсенд, Заа, Шлупп (Панчон, 75).
Челси: Куртуа, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Мозес (Дзаппакоста, 40), Азар, Бакайоко, Виллиан (Мусонда, 65), Фабрегас, Кэйҳилл, Батшуайи (Педро, 57).
Огоҳлантиришлар: Миливоевич (71), Дэнн (83), Бакайоко (87).
Манчестер Сити – Сток Сити 6:2 (3:1)
Голлар: Габриэл Жезус (17, 55), Стерлинг (19), Сильва (27), Фернандиньо (60), Сане (62), Бернарду Силва (79) – Диуф (44), Уокер (47, автогол).
Манчестер Сити: Эдерсон, Отаменди, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо (Туре, 73), Стерлинг, де Брюйне (Гюндоган, 66), Сане, Габриэл Жезус (Бернарду Силва, 63).
Сток Сити: Батленд, Зума, Кэмерон, Виммер (Мартинс Инди, 46), Эдвардс (Собхи, 53), Шакири, Флетчер, Питерс, Хесе (Афеллай, 46), Шупо-Мотинг, Диуф.
Огоҳлантириш: Афеллай (90+1).
Бёрнли – Вест Ҳэм 1:1 (0:1)















