Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Статистика. Мессида бундай ёмон кўрсаткич бир йилдан буён бўлмаган
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатида сафар учрашувларида гол ура олмаяпти. 16 сентябрь куни аргентиналик футболчи «Хетафе»га (2:1), 23 сентябрь куни — «Жирона»га қарши кечган (3:0) сафра ўйинларида гол ура олмаганди. У 14 октябрь куни Мадридда «Атлетико»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этди.
Месси бундай нохуш серияни бир йил олдин қайд этганди. У 2016 йил 30 апрелида «Бетис» дарвозасини ишғол эта олмаганди (2:0). У шунингдек, 14 май куни «Гранада»га (3:0), 28 август куни — «Атлетик»ка қарши ўйинларда (1:0) гол урмаган.
28 октябрь куни «Барселона» Примеранинг 10-турида «Атлетик»ка қарши ўйнайди.
Мавзуга оид
12:01 / 09.04.2026
ЕЧЛ. «Барса» ва «Ливерпул» биринчи ўйинларида ютқазди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:00 / 11.03.2026
«Атлетико» 5 та, «Бавария» 6 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
11:45 / 04.03.2026