Жамият | 09:00 / 17.10.2017
6754
1 дақиқада ўқилади
Эйфель минораси Сомалидаги теракт қурбонлари хотирасига чироқларини ўчирди
Франция пойтахти Париж шаҳридаги дунёга машҳур Эйфель минорасининг чироқлари Могадишодаги қўпорувчилик қурбонлари хотирасини ёд этиш муносабати билан ўчирилди. Сомали пойтахтидаги терактда 300 дан ортиқ инсон ҳаёт билан видолашган эди. Бу ҳақда ABC News Twitter саҳифасида маълум қилган.
Аввалроқ, Могадишодаги жиноятда жароҳат олганлар ҳам 300 дан ортгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, 14 октябрь куни Могадишода портловчи моддалар тўлдирилган юк машинаси портлатилган. У мамлакат тарихидаги энг йириги бўлди. Республика президенти Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилди.