«Ходимлар учун саройлар»ни барпо қилиш ҳозирги замон талабларига мувофиқ равишда корпоратив маданият ва жамоавий муҳитни шакллантиришда қўл келади.
Ахир бу жаннатмонанд-ку!
Ҳа, Мэй Ҳолланд Apple кампусидаги янги иш жойига биринчи бор келганида худди фикр хаёлидан ўтди. Атроф кўм-кўк, спортзал, кафе, кўнгил очиш учун барча имконият бор. Мэй бинони томоша қилар экан, унинг фикру хаёли шу нарсалар билан банд эди. Аввалги офисдаги кулранг тўсиқлар билан янгисини умуман қиёслаб бўлмас эди.
Мэйнинг юқоридаги иш жойи тасвирлари Дэйв Эггерснинг «Сфера» номли асаридан бўлиб, Apple корпорациясининг янги кампусига жуда ҳам ўхшашдир. Асл қароргоҳ ҳам китобдаги сингари «учар ликопча» шаклида барпо этилди. Тўғри, бадиий асардаги қароргоҳ яқинда тасвири бир неча йиллар аввал битилмаган. Аммо барча ходимларни улкан мажмуа остида тўплаш ғояси 50 йиллар олдин пайдо бўлган.
Калифорниянинг Купертино шаҳридаги Apple кампусида Стив Жобс театри

Шаҳар ташқарисидаги кампус
Американинг боғу роғларга бурканган биринчи корпоратив кампуслари олимлар ва муҳандислар учун мўлжалланган эди. 1942 йили AT&T телефон компанияси Нью Жерси штатида Bell Labs деб номланган илк кампусни барпо этди. Ўтган асрнинг 50-йилларига келиб, General Motors, General Electric ва General Life Insurance ундан ўрнак олди. Ўшанда бу каби кампуслар турлича аталди — саноат парки, тадқиқот парки ёки технология парки — буларнинг барчаси фан ва ишлаб чиқаришнинг табиат билан ҳамоҳанглигини қайд этар эди.
Нью Жерсидаги Bell Labs кампуси, 1949 йил

Урушдан кейинги Америка шаҳарларини хавфли, ифлос, аҳоли кўп ва ирқий камситиш билан боғлиқ муаммолар авж олган шаҳарлар дейиш муболаға бўлмайди. Шаҳар ташқарисидаги фақатгина автомобилларда бориш мумкин бўлган кампуслар эса, тартибсизликлардан қочиш борасида илк қалдирғочлар бўлди.


















