Жамият | 09:31 / 17.10.2017
5672
1 дақиқада ўқилади

Шайхонтоҳурдаги талончилик фош этилди

2017 йилнинг 10 октябрь куни тахминан соат 14:00ларда С.Н. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида, фуқаро Д.Н.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бахоси 3.050.000 сўм бўлган «Samsung Galaxy А5» русумли уяли телефонини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Мавзуга оид