Ёстиқчалар AxissFix Air деб номланувчи ўриндиқнинг елка қисмига жойлаштирилади. Улар ўриндиқнинг бел қисмида жойлашган карбонат ангидридли газдан иборат картриж ҳисобига шишади. Тизим авария юз берганини 0,015 сонияда қайд қилади, ёстиқчалар эса 0,05 сония ичида шишади. 

Компанияда ушбу технология эвазига машина тўқнашуви вақтида бола бўйнига тушадиган юклама 55 фоизга камайиши таъкидлаб ўтилди. 

Бундай ўриндиқ бўйи 61 см дан 105 см гача бўлган болалар тўғри келади. Ўриндиқнинг нархи Британияда 550 фунт стерлинг туради.