Америкалик оғир вазнли машҳур боксчи Эвандер Ҳолифилд 19 октябрь куни 55 ёшга тўлди. «Жангчи» лақабли спортчи WBC, WBA, IBF ва WBF йўналишлари бўйича чемпионлик камарларига эгалик қилган, шунингдек «Ринг» журнали талқини бўйича уч марта йил боксчиси деб тан олинган: 1987, 1996 ва 1997 йилда. Эвандер бошқа турли унвонлар соҳиби бўлишидан ташқари, профессонал бокс тарихида супероғир вазнда тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган ягона спортчидир.
1996 йилнинг ноябрида у Майк Тайсонни нокаутга учратди, 1997 йилнинг ёзида ўтказилган реванш жангда эса машҳур «қулоқ воқеаси» юз берди, Тайсон шундан сўнг четлаштирилганди. 2009 йилда Тайсон шоулардан бирида Эвандердан узр сўради. Чемпионнинг юбилейи туфайли бир неча суратларни тақдим этамиз.

Эвандер Ҳолифилд Майк Тайсон билан жанг пайтида, 1997 йил 28 июнь

Эвандер Ҳолифилд Берт Купер устидан қозонилган ғалабадан сўнг Атлантадаги матбуот анжуманида, 1991 йил

Эвандер Ҳолифилд Франсуа Бота билан жанг пайтида, Лас-Вегас, 2010 йил

Эвандер Ҳолифилд Пекиндаги Хитой модалар ҳафтасида, 2003 йил

Эвандер Ҳолифилд Султон Ибрагимов билан жанг пайтида, Москва, 2007 йил



















