УЕФА Чемпионлар лигасининг 2016/17 мавсуми якуни бўйича клубларнинг даромади ҳақидаги молиявий ҳисоботни эълон қилди.

Унга кўра, энг кўп даромадни мусобақа финалигача етиб борган «Ювентус» клуби ишлаб топгани маълум бўлди - 110,43 млн евро.

Иккинчи ўрин «Лестер Сити» клубига насиб қилди. Чоракфиналгача етиб борган «тулкилар»нинг жами даромади 81,68 млн еврога тенг бўлди.

Мусобақа ғолиби бўлган «Реал» 81,05 млн евро даромад билан учинчи ўринни эгаллади.