Ўзбекистонлик бодибилдингчилар жаҳон чемпионатидан рекорд миқдордаги медаллар билан қайтишди
Литванинг Каунас шаҳрида фитнес ва бодибилдинг бўйича 28-жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ушбу мусобақа Бутунжаҳон фитнес федерацияси ва Бутунжаҳон бодибилдинг федерацияси бошчилигида ўтади.
Эътиборлиси, 25 дан кўпроқ давлат вакиллари иштирок этган бу мусобақадан юртимиз вакиллари қуруқ қўл билан қайтишмади. Улар Ўзбекистон тарихида ушбу спорт турлари тарихидаги рекорд миқдордаги медаллар шодасини қўлга киритишди. Ўзбекистоннинг бодибилдинг ва фитнес терма жамоаси сафига 6 нафар спортчи киритилганди. Ўзбекистон делегациясига Бутунжаҳон фитнес ва бодибилдинг федерацияси президенти Сергей Медведев бошчилик қилди.
Спортчиларимиз умумий ҳисобда 13 та медални қўлга киритишди. Жумладан, Елена Лисицкая мусобақанинг 3 та олдин медалини қўлга киритиб, фитнес бўйича 3 карра жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, Гулноза Ниязимбетова олтин ва бронза медалларни, Людмила Богатырь ва Илья Уразметов олтин ва кумуш медалларни, Лариса Русакевич ва Александр Сахаров кумуш ва бронза медалларни қўлга киритишди.
"Бизнинг жамоа 3 ой аввал шакллантирилди ва бу вақт ичида спортчилар мамлакатимизни чемпионатда муносиб тақдим қилиш учун астойдил тайёрландилар. Ушбу ғалаба спортчиларимизни янада илҳомлантирди ва биз олға бориш истагидамиз. Кейинги йил баҳорида Европа очиқ чемпионатида иштирок этмоқчимиз. Ва албатта фитнес ва бодибилдинг Олимпия спорт турларига киритилишини орзу қилиб қоламиз", деб айтди Медведев.