Фан-техника | 17:50 / 26.10.2017
11972
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG идеал музлатгичи сирлари

Фото: LG

Музлатгич қандай бўлиши керак? Энергияни тежовчи, фойдаланишда қулай бўлиши, эътиборни ўзига тортиши, кенг ва албатта, янги замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиши керак. Агар сиз юқорида айтиб ўтилганларга рози бўлсангиз, LG’нинг LG GN-C222SLCN, LG GN-C272SLCN ва LG GC-B429SMQZ моделидаги музлатгичлари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишингизни тавсия қиламиз.

 

LGнинг чизиқли инвертор компрессори энергия тежамкорлик, юқори сифат ва маҳсулотларни янги ҳолда сақлаш нуқтаи назаридан энг юқори талабларга жавоб беради.

Фото: LG

Компрессорнинг бу тури оддийсидан нима билан фарқ қилади?

 

Чизиқли компрессор анча ишончли, сабаби унда камроқ ҳаракатланувчи деталлар бор, демак, ишқаланиш ҳам пастроқ. Бундан ташқари, ўзини ўзи бошқарувчи индивидуал тизим ҳароратнинг эҳтимолий тебранишларига оид барча диапазонни қамраб олади ва шу тариқа фойдаланувчи томонидан музлатгич камераларида ўрнатилган ҳароратдан четлашиш эҳтимолини пасайтиради. Компрессор ишидаги юқори самарадорлик туфайли маҳсулотлар тезроқ совутилади ҳамда витаминлар сақланиб қолади. Ишқаланиш нуқталарининг камлиги эса, чизиқли инвертор компрессорининг узоқ муддат тўхтовсиз ишлашини таъминлайди. Шунинг учун унга 10 йиллик кафолат тақдим этилади.

Шовқиннинг паст даражаси. Инновацион технологияларнинг қўлланилиши туфайли шовқин даражасини 40 Дб.га пасайтириш оддий конструкция ҳамда ишқаланиш нуқталарининг камайиши (4 танинг ўрнига 1 та) ҳисобидан эришилди. Яъни – 25 фоизга камроқ. Оҳиста старт ва оҳиста тўхташ тизими компрессорнинг ёқилиши ва ўчирилиши вақтида шовқинни пасайтиради. Музлатгич бир кунда 24 соат паст овозда ишлайди.

Фото: LG

Fresh 0 Zone (0°C) янги ҳолда сақлаш зонаси – янги гўшт ва денгиз маҳсулотларини сақлаш учун махсус бўлинма бўлиб, у маҳсулотларни тайёрланиш вақтига қадар музлатишсиз сақлайди.

 

Фото: LG

 

Moist Balance Crisper технологияси

Қопқоқнинг чуқурчали тузилмаси туфайли конденсат катакчаларда йиғилади ҳамда томчиларнинг маҳсулотларга тушишига йўқ қўймайди. Шу билан бирга, сув секинроқ парланади ва қулай намликни яратади. Бу мевалар ҳамда сабзавотларни уларнинг фойдали хусусиятлари ва таъм жиҳатларини йўқотмаган ҳолда узоқ вақт сақлаш имконини беради.

LG Total No Frost технологияси

Эндиликда музлатгичларда музлатиш камерасини қайта эритишга эҳтиёж йўқ. Бунга совуқ ҳавони мажбурий юбориш орқали эришилди.

LG’нинг чизиқли инвертор компрессорли музлатгичларини “Малика” ёки Абу-Сахий савдо қаторларидаги дўконларда, шунингдек, LG’нинг "Next" савдо марказидаги махсус дўконида харид қилиш мумкин. Нархлар билан қуйидаги телефон рақами орқали танишишингиз мумкин: 998 95 143-00-03.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид