Телекоммуникацион ва АКТ ечимлари бўйича дунёда етакчилар қаторида бўлмиш “Huawei Tech Investment Tashkent” ХК МЧЖ компанияси («Huawei» бренди) шунингдек, мобиль қурилмалар яратишда ҳам ўз брендини фаол илгари суриб келмоқда. Бундан ташқари, инновацион қарашларга таянган ҳолда, компания таълим, тиббиёт, транспорт хизматлари ва жамоат хавфсизлиги соҳаларида ечимлар таклиф этмоқда. Компаниянинг Ўзбекистондаги муваффақиятли лойиҳаларидан бири (2012-2014 йиллар) «Электрон таълим» (e-Learning) бўлиб, у Ўзбекистоннинг кўплаб ўқув юртларида татбиқ этилганди.
«Smart Class» ечими компания учун янги йўналиш бўлиб, унинг ёрдамида ўқувчилар интерфаол режимда ўқитувчи билан уланиши ва ҳам умумий, ҳам индивидуал вазифалар олиши мумкин. Бундан ташқари, синф видео-конференция тизими билан жиҳозланган бўлиб, лицей ўқитувчилари ва ўқувчиларида чет эллик маърузачилар ва мутахассислар билан масофадан туриб тажриба алмашиш имкониятини беради. Келгусида лицей раҳбарияти ушбу ечимнинг технологик имкониятларидан фойдаланган ҳолда он-лайн видео-дарслар ташкил этишни режалаштирмоқда. Таъкидлаш зарурки, “ақлли подиум” ва “ақлли доска” каби ечимларга эга ушбу «Smart Class»нинг муқобили Марказий Осиёда йўқ.

Лойиҳанинг асосий мақсади – таълим муассасаларига замонавий технологияларни жорий қилиш ва ўқув жараёнини янада такомиллаштиришдан иборат. “Ақлли ечимлар”нинг муаллифлари билимларнинг ягона электрон базасини яратишни таклиф қилишяпти. Ахборот-коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда у Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ишлайди ва мамлакат таълим тизимини янада юқори даражада ривожлантиришга хизмат қилади.

“Huawei компанияси таълим тизимини глобал кўламда ривожлантириш бўйича катта тажрибага эга ва дунёнинг 150 дан зиёд университети билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, Ўзбекистонда Huawei 164 та объектда, шу жумладан ОЎЮларнинг 1000Mb (Gigabit Ethernet) тезликда магистрал тармоғига уланган йирик факультетлари ва уларнинг филиалларида «Электрон таълим» (Е-Learning) бирлашган ягона тармоғи ташаббуси билан чиққан. Ушбу тажриба бизга мижозлар талабини яхшироқ тушунишга ва таълим сифати самарадорлигини ва ёш иқтидорларни ўқитиш даражасини ошириш учун коммуникацион ускуналарни такомиллаштиришга ёрдам берди”, - дейди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пэн.









