Ҳиллари Дайан Родэм 1947 йилнинг 26 октябрида Чикагода туғилган. У бўлғуси турмуш ўртоғи ва АҚШнинг бўлғуси президенти Билл Клинтон билан нуфузли Йель университетида юридик билимларни эгаллаётган даврида танишган. Ҳиллари ҳаётининг аксарият қисмини турмуш ўртоғининг сиёсий карьераси соясида ўтказди, бироқ ўзининг ҳам сиёсатга қизиқиши катта бўлган. Тақдир тақозоси билан Моника Левински билан боғлиқ можаро нафақат Хилларига нисбатан ҳурмат уйғотди, балки унинг сиёсий карьерасига ҳам туртки берди. Ўшанда, 1998 йилда бутун мамлакат у ва турмуш ўртоғи учун оғир дамларда Хилларининг муносиб хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатган.
Билл Клинтоннинг президентлик даври ниҳоясига етгач, Ҳиллари дастлаб Нью-Йорк штати сенатори бўлди, 2008 йилда эса Демократик партия праймеризида бўлғуси президент Барак Обама билан рақобатлашди. Шундан сўнг муҳим лавозимлардан бири - давлат котиби лавозимида фаолият юритди ва қаттиққўл дипломат сифатида ном қозонди. 2016 йилда Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти сайловларида демократлар номзоди бўлди - у сайловчилар овози сони бўйича республикачилар вакили Дональд Трампни ортда қолдирди, бироқ танловчилар овози сонига кўра мағлуб бўлди. 70 ёшни қаршилаган собиқ президентнинг турмуш ўртоғи, собиқ давлат котиби ва собиқ президентликка номзод Ҳиллари Клинтон фотогалереямизда.


Собиқ АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўзининг "Бутун бир қишлоқ керак" китоби нусхаси билан, 2017 йилнинг сентябри

Ҳиллари Клинтон ўз номидаги ҳуқуқ мактабининг тантанали очилишида, 2017 йилнинг 14 октябри

Ҳиллари Клинтон болалигида

































