Фан-техника | 08:30 / 27.10.2017
14214
2 дақиқада ўқилади

Лексус сунъий идрокка эга келажак автомобилини кўрсатди

Lexus флагман седанини илк бор бўлиб ўтган Токио автосалонида намойиш этди. Жозибали Lexus LS+ 2020 йилда серияли ишлаб чиқарилувчи автомобилларга ўрнатиладиган автоматлаштирилган бошқарувнинг алоҳида тизими билан тўпланганларни ром этди, деб ёзади Trendymen.ru

Фото: Lexus

Янги автомашина Highway Teammate номини олди. Кўпроқ ҳақиқий сунъий идрокка ўхшайдиган автопилот ҳайдовчи полосаларни алмаштириб оқимга қўшилишга кўп куч сарфламаслик учун фақат тезюрар шосселарда ишга тушади. Боз устига, Highway Teammate йўлдаги вазиятдан келиб чиқиб, ўзи ҳаракатлари алгоритмини тузади.

Фото: Lexus

Седаннинг бортидаги барча тизимлар машина ўқуви алгоритмидан фойдаланувчи сунъий идрокка боғланган. Сунъий идрок улкан маълумотлар ҳажмини қайта ишлайди, демак, трассага ҳар чиқишида такомиллашиб бораверади. Назарда тутилишича, Lexus LS+ йўлдаги тирбандликлар ёки автоҳалокатлар ҳақида маълумот олиш учун бошқа автомобиллар билан мулоқотга киришади. 

Фото: Lexus

Компания LS+ моделини 2020 йил охиригача серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Шу йилнинг сўнгига қадар жорий йилнинг январида Детройт автосалонида дебют қилган Lexus LS’нинг кичик моделини буюртма қилиш мумкин.
 

Мавзуга оид