Австралия ҳукумати раҳбари Малколм Тернбулл ўз ваколатларини вақтинчалик ўз бўлмаган муддатда мамлакат ташқи ишлар вазири Жули Бишопга топширди, деб хабар қилмоқда ABC.

Гап шундаки, 28 октябрь куни Тернбулл расмий ташриф биан Исроилда бўлади. 

Бундан аввалроқ бош вазир ўринбосари Барнаби Жойс истеъфога чиқарилган эди. Чунки Олий суд уни бу лавозимга нолойиқ деб топганди. 

Шу муносабат билан Тернбулл Бишопни муваққат бош вазир сифатида тайинлашини билдирди.