АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Иллинойс штати Кук округи судига халқ маслаҳатчиси вазифасига таклиф этилди. Chicago Tribune газетасининг ёзишича, собиқ давлат раҳбари таклифни қабул қилган.

«У менга ўз вакили орқали фуқаролик бурчини бажаришга тайёрлигини билдирди», — деган округнинг бош судьяси Тим Эванс.

Шу билан бирга, судья хавфсизлик нуқтаи назаридан суд мажлисининг вақти ва жойини маълум қилмаган. Эванснинг ишонтиришича, собиқ президентнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланади.