Спорт | 18:00 / 29.10.2017
6570
2 дақиқада ўқилади

Вагиз Галиулин «Тосно»га ғалаба келтирди

Россия чемпионатининг 15-тури доирасида «Динамо» «Тосно»га қарши ўйнади. Химкидаги «Арена Химки» стадионида кечган учрашув петербургликлар жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона гол 9-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин томонидан урилди. Ўйин давомида майдон эгалари ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлишганди, аммо «Тосно» поспони Давид Юрченко Александр Ташаевнинг 11 метрлик нуқтадан берган зарбасини бартараф этди.

Эндиликда «Динамо» 14 очкоси билан турнир жадвалининг 14-ўрнига тушди, «Тосно» очколари сонини 17тага етказган ҳолда 11-поғонага кўтарилди.

Россия чемпионати, 15-тур
Динамо – Тосно 0:1
(0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 9 Галиулин.
Динамо – Шунин, Шуньич, Хольмен (Бечирай, 74), Морозов, Темников (Катрич, 46), Сапета, Зотов (Погребняк, 66), Ташаев, Соснин, Козлов, Луценко.
Тосно – Юрченко, Буйволов, Чернов, Сухарев, Шахов, Казаев (Трошечкин, 46), Мирзов, Карницкий, Галиулин (Нуну Роша, 55), Марков (Мелкадзе, 80), Заболотный.
Огоҳлантиришлар: Сухарев (32), Казаев (43), Трошечкин (55), Заболотный (59), Погребняк (90), Карницкий (90).

Мавзуга оид