LG NeoChef - янги микротўлқинли печка
LG NeoChef микротўлқинли печкаси ўзида янги дизайнерлик тенденцияларини мужассам этиб, бир вақтнинг ўзида минималлик жозиибаси ва юқори қулайлик билан ажралиб туради.
LG Electronics компанияси Ўзбекистон бозорида янги LG NeoChef микротўлқинли печкаларини тақдим этди. У ўзида юқори қулайлик билан бирга аниқлик ила йўғрилган минимал дизайнни мужассам этган ва уйда турли хил мазали таомларини тайёрлаш учун «ақлли» (Smart Inverter) инвертер технологиясига эга.
Smart Inverter технологияси билан сиз қувват ва ҳароратни бошқаришнинг юқори аниқлигини кашф этасиз. LG NeoChef печкаси таомни бир хил эритади, қиздиради ва тезроқ пиширади, шу билан бирга фойдали моддаларини сақлаб қолади. Бундан ташқари, шоколад, ёғ ва пишлоқни юмшатиш, йогурт ҳам тайёрлаш мумкин.
Шунингдек, LG NeoChef печкани ювиш-артишни енгиллаштирадиган қатор функцияларга эга. Бактерияларга қарши тез тозаланадиган EasyClean қопламаси микротўлқинли печкани тозалаш жараёнини янада енгиллаштиради. LG NeoChef печкасининг ички камераси одатдаги микротўлқинли печкалардан икки карра тезроқдир. Ҳақиқатдан ҳам ушбу микротўлқинли печкани тозалаш учун губка ёрдамида бир неча марта артиш кифоя. Бактерияларга қарши қоплама ички қисмининг юзаларида бактериялар кўпайишига 99,99 фоиз тўсқинлик қилади.
LG NeoChef фойдаланиш қулайлигини такомиллаштирар экан, мураккаб таомлар тайёрлашни оддий машғулотга айлантиради. Олтита таянч нуқтасига эга олд айланувчи тахтача юқори барқарорликни таъминлайди. Бу эса, мабодо тайёрланаётган таом қоқ марказга ўрнатилмаган тақдирда ҳам печкага тўкилиб кетишининг олдини олади. Ёритувчи чироқ сифатида энергия тежамкор ёруғлик диодли чироқ ўрнатилган. У одатдаги чироқлардан 3 карра ёрқинроқ. Шу боисдан ҳам фойдаланувчилар таомнинг тайёрланиш жараёнини кузатишлари осон бўлади. Гарчи NeoChef ўлчамлари одатдаги микротўлқинли печкалар каби бўлса ҳам фойдаланувчилар ихтиёрида кенг ички қисм бўлади. Ўзининг ихчам ўлчами сабабли уни ҳар қандай ошхонага жойлаштириш мумкин. Шунинг баробарида у йирик ва баланд таомларни пишириш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022