"Аввалига бекор қилиш жараёнини якунлаш лозим. Бу оддий бўлмаган жараён. Биз бу битимни ратификация қилганмиз, у Парламентга ўтган. Уни бекор қилиш учун эса ички жараёнлардан ўтиш лозим. Улар якуний тарзда тугагач, қарор қабул қилинади. Афтидан бу келаси йилнинг февралида юз беради", - дея аниқлик киритиб ўтди вазир ҳукумат йиғилишидан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон томонини Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республика ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим бекор қилинишига оид давлат ичидаги жараёнлар бошлангани ҳақида хабардор қилди.












