Токиода бир гуруҳ фермерлар DigiVege иссиқхонасини яратишди. Бу иссиқхонада сабзавотлар инсоннинг тегишини ҳис қилади ҳамда бунга мусиқа ва хонадаги ёруғликни ўзгартириш билан жавоб беради.

Digital Vegetables иссиқхонасида 7 турдаги сабзавот, жумладан сабзи, помидор, редиска, карам кабилар бор. Махсус сенсорлар ёрдамида сабзавотлар инсон тегишини ҳис қилишга ўргатилди. Бунга жавобан мусиқий-ёруғлик шоуси ишга тушади. 

Ҳар бир сабзавотга муайян мусиқий асбоб овози берилди:

Помидор — скрипка;
сабзи — труба;
капуста — гобой;
редиска — флейта;
батат (ширин картофель) — пианино;
бақлажон — арфа;
қовоқ — кларнет.

Ушбу "рақамли" сабзавотлар кўргазмаси органик маҳсулотларнинг қимматини кўрсатишга қаратилган: одамлар кўргазмага келиб, сабзавотларга оддий нарсага қарагандек эмас, балки янгича қарашлари мумкин. Зероки, бу жуда чиройли шоу кўринишида тақдим қилинган.

Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru
Фото: hi-tech.mail.ru