«МЮ» максимал натижасини давом эттирди, ЦСКА Швейцарияда қаҳрамонлик кўрсатди

Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 4-турида «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да «Бенфика»ни қабул қилди ва осон ғалабага эришди.
45-дақиқада меҳмонлар жамоаси дарвозабони Миле Свилар тўпни ўз дарвозасига йўллаб қўйди, у бунгача Антони Марсиял томонидан ижро этилган пенальтини қайтарганди, 78-дақиқада майдон эгалари яна бир марта 11-метрлик зарбани ижро этиш ҳуқуқига эга бўлишди ва бу сафар Дейли Блинд аниқ ҳаракат қилди 2:0.
Шу тариқа, Жозе Моуриньо жамоаси 4 турдан кейин 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 12 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Лекин жамоа гуруҳдан чиқиш масаласини ҳали ҳал қилмади.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида ЦСКА «Базель» майдонида иродали ғалабага эришди - 2:1.
Ўйиннинг 32-дақиқасида Лука Зуффининг аниқ зарбасидан кейин майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқишганди. Аммо москваликлар клуби ирода кўрсатди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга чиққан Алан Дзагоев 65-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 79-дақиқада эса Понтус Вернблум меҳмонларга ғалаба келтирувчи голни урди.
Шу тариқа, «армиячилар» очколари сонини 6тага етказди ва плей-оффга чиқиш учун имконият сақлаб қолди.
ЦСКА швейцарлар жамоаси билан иккинчи ўринни бўлишиб турибди. Жамоаларнинг Москвада кечган ўйинида «Базель» ғалабага эришганди – 2:0.
ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев эса Чемпионлар лигасида қаторасига 43-ўйинда ҳам гол ўтказиб юборди ва турнир антирекордини янгилашда давом этди.
A гуруҳида 4-турдан кейинги вазият: 1. «Манчестер Юнайтед» — 12 очко; 2. «Базель» — 6; 3. ЦСКА — 6; 4. «Бенфика» — 0.
Европа Чемпионлар лигаси
4-тур
Манчестер Юнайтед – Бенфика 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 45, автогол Свилар, 2:0 – 78, пенальти Блинд.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Дармиан, Байи, Смоллинг, Блинд, Мактомини, Матич, Мата (Эррера, 68), Лингард (Мхитарян, 46), Марсьяль (Рэшфорд, 75), Лукаку.
Бенфика – Свилар, Дуглас Перейра, Диаш, Жардел, Гримальдо (Элизеу, 64), Пицци (Жонас, 79), Самарис, Фейса, Сальвио, Хименес (Сеферович, 74), Диогу Гонсалвеш.
Огоҳлантиришлар: Диаш (6), Байи (24), Лингард (24), Сальвио (69), Самарис (77).

Базель – ЦСКА 1:2 (1:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 32 Дзуффи, 1:1 – 65 Дзагоев, 1:2 – 79 Вернблум.
Базель – Вацлик, Аканджи, Сухи, Альварес, Ланг, Чака (Диэ, 73), Дзуффи, Петретта (Иттен, 84), Штеффен, Оберлен (Айети, 72), Эльюнусси.
ЦСКА – Акинфеев, Васин, Березуцкий, Березуцкий, Вернблум, Фернандес, Щенников, Натхо (Жамалетдинов, 90), Головин, Кучаев (Миланов, 90), Витиньо (Дзагоев, 46).
Огоҳлантиришлар: Натхо (49), Чака (60), Альварес (75), Фернандес (84).
Мавзуга оид

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

12:05 / 22.05.2025
«Тоттенҳэм» финалда «МЮ»дан устун келди ва мавсумни қутқариб қолди

15:13 / 21.05.2025
«МЮ» ёки «Тоттенҳэм»: иккинчи даражали еврокубок кимга кўпроқ керак?

18:52 / 01.05.2025