Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан учрашди
Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан учрашди. Россия ҳукумати раҳбари имзоланиши керак бўлган ҳужжатлар тўпламининг аҳамиятини таъкидлади, деб хабар бермоқда ТАСС.
Шунингдек, у барча идоралар бўйича ривожланиб бораётган ўзаро алоқалар мавжудлигини таъкидлади. «Энг муҳими, улар фақат шунчаки алоқалар, оддий мулоқотлар эмас, балки аниқ келишувларда мужассам бўлмоқда. Бугун ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланади», - деди Дмитрий Медведев.
«Илиқ кутиб олганингиз учун раҳмат. Бу сўзнинг замирида ҳам тўғридан тўғри, ҳам кўчма маъно бор. Бизнинг мамлакатларимиз орасида ҳақиқатдан ҳам яхши ва дўстона муносабатлар мавжуд... Тошкентда жуда илиқ, ҳатто ҳозир кузатилиши керак бўлган об-ҳаводан ҳам илиқроқ, ноябрь ойида. Бу, умид қиламанки, икки давлат ўртасидаги ҳозирги муносабатларнинг характерини ўзида ифодалайди», - дея қўшимча қилиб ўтган Медведев.
Ўз навбатида, Арипов Россия бош вазирига Ўзбекистон ва Россия муносабатларини ривожлантириш борасидаги иши учун миннатдорлик билдирди. «Россия Федерацияси билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган», - деди Ўзбекистон бош вазири. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширилган ташрифи «Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг янги саҳифасини очди».
«Бугунги учрашув ва бугун имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар, албатта, бизнинг иқтисодиётимиз ўсиб боришини таъминлашга хизмат қилади ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ҳам ривожланиб бораверади, деб ўйлайман», - дея таъкидлаб ўтди Арипов.
Мавзуга оид
18:33 / 04.11.2024
Абдулла Арипов Шанхайда Хитой бош вазири билан учрашув ўтказди
18:17 / 04.10.2024
Бош вазир Абдулла Арипов шахмат федерациясига раислик қилади
22:17 / 01.10.2024
Абдулла Арипов Ереванда Эрон биринчи вице-президенти билан учрашув ўтказди
00:57 / 10.09.2024