2 ноябрь оқшомида Европа Лигасининг гуруҳ босқичида 4-тур учрашувлари ўтказилди. Бу турдан кейин 5та жамоа муддатидан олдин гуруҳ масаласини ҳал этди. «Арсенал», «Лацио», «Стяуа» «Динамо» Киев ва «Зенит» клублари кейинги турларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар, кейинги босқичда қатнашади.

«Милан» бу турда ҳам голсиз дуранг қайд этди, аммо ўз гуруҳида 8 очко билан пешқадамлик қилмоқда, турнир фаворитларидан бири бўлиши кутилган «Эвертон» эса «Лион»га қарши сафар ўйинида мағлуб бўлди ва кейинги босқичга чиқиш умидидан буткул маҳрум бўлди. Инглизлар 4 ўйинда фақат битта очко олишган.

Қуйида 4-турнинг барча натижалари ва тур ўйинларидан кейин гуруҳларда юзага келган вазият билан танишиш мумкин.

Европа Лигаси
Гуруҳ босқичи, 4-тур

A гуруҳи
Маккаби Тель-Авив Исроил – Астана Қозоғистон 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 57 Твумаси.
Маккаби Тель-Авив – Райкович, Тиби, Бабен, Давидзада, Баттоккио, Рикан, Атар (Шенфельд, 65), Еини, Блэкмэн (Ацили, 77), Кьяртанссон, Даса (Миха, 65).
Астана – Эрич, Постников, Малый, Шомко, Бейсебеков, Тагыберген (Мужиков, 73), Маевский, Томасов (Муртазаев, 75), Шитов (Аничич, 88), Кабананга, Твумаси.
Огоҳлантиришлар: Тагиберген (39), Шенфельд (66).

Славия Чехия – Вильярреал Испания 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 15 Бакка, 0:2 – 89, автогол Дели.
Славия – Лаштувка, Югас, Соболь, Боржил, Дели, Громада (Нгаде-Нгаджуи, 46), Соучек, Данни (ван Бурен, 63), Сикора (Шкода, 80), Стох, Нецид.
Вильярреал – Барбоса, Альваро Гонсалес, Марин, Марио Гаспар, Руис, Сориано (Сансоне, 83), Родри Эрнандес, Форнальс (Черышев, 67), Тригерос, Бакамбу, Бакка (Чука, 72).
Огоҳлантиришлар: Бакамбу (57), Боржил (88).

A гуруҳи: 1. «Вильярреал» — 8 очко; 2. «Астана» — 7; 3. «Славия» — 5; 4. «Маккаби» — 1.