“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси таркибидаги “Ўзагроэкспорт” АЖ жорий йилдаги экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган анор ҳамда хурмо мевасини харид қилишни бошлаётганини эълон қилади.
Харид қилинадиган анор меваси қандай талабларга жавоб бериши керак?
Нави: аччиқ-дона, казаке, десертли
Ранги: қизил, тўқ қизил, кўкиш-сариқ
Ўртача вазни: 100-200г 70мм, 200-300г 80-960мм, 300-400г 90-100мм (1 дона мевани вазни)
Меванинг кўриниши: думалоқ, ясси, пўсти қалин, зич, силлиқ ялтироқ, бир хил катталикда
Меванинг сифат кўрсаткичи: қуёш нури қаттиқ таъсир қилмаган, қора доғ ва чизиқлари бўлмаган бўлиши шарт
Қадоқланиши: 5-10 кг қоғоз, ёғоч ва пласмассақутилар (қутилар европоддон яъни 80*1.20 ёки 1м*1.20м ҳажмларига мос келиши шарт)

Анор меваси учун тўланадиган нарх қиймати:
1-категория (300-400г 90-100мм) – 9000-10 000 минг сўм/кг.
2-категория (200-300г 80-960мм) – 7000-8000 минг сўм/кг;
3-категория (100-200г 70мм) – 4000-6000 мингсўм/кг;
Ҳарид қилиниши мўлжалланаётган хурмо меваси қандай талабларга жавоб бериши керак?
Нави: катта тамопон, Вахш, Зенжи-мару, тожикча
Ранги: тилларанг-сариқ, тўқ сариқ, жигарранг
Ўртача вазни: 50-90г, 85-130г, 125-190г (1 дона мевани вазни)

















