Спорт | 09:45 / 06.11.2017
19918
2 дақиқада ўқилади

Можароли дербида меҳмонлар йирик ғалабага эришди

Франция чемпионатининг 12-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Сент-Этьен» «Лион»ни қабул қилди. Мамлакатдаги энг машҳур дерби — Рон дербисида бу сафар меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувда дербига хос равишда бошланди ва ўйин бошидаёқ майдондаги мухлисларнинг мушакбозлиги туфайли маълум муддат тўхтаб қолди. Кейинроқ давом эттирилган ўйинда эса меҳмонларнинг бенефиси кузатилди. Набил Фекирнинг дубли, Мемфис Депай, Мариано ва Бертран Траоре томонидан киритилган голлар меҳмонларга жамоа учун ўта принципиал учрашувда ғалаба келтирди.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Фекир иккинчи голидан кейин уни нишонлаш мақсадида «Сент-Этьен» мухлислари жойлашган трибунага борди ва футболкасини ечган ҳолда уларга ўзининг рақами ва фамилияси туширилган қисмини мухлисларга кўз-кўз қилмоқчи бўлди. Айнан ўша вазиятда жаҳл отига минган мезбон жамоа мухлислари стадионга тушиб кетишди ва ўйин бир муддат тўхтаб қолди. Оломон тарқатиб юборилгачгина, ўйин давом эттирилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лион» ҳисобидаги очколар сони 25тага етди ва жамоа 3-ўринга кўтарилиб олди. «Сент-Этьен» эса 18 очко билан 6-поғонада қолди.

Франция чемпионати, 12-тур

Сент-Этьен – Лион 0:5 (0:2)
Голлар: Депай (10), Фекир (25, 84), Диас (58), Траоре (65).
Сент-Этьен: Рюффье, Пьер-Габриэль (Янко, 67), Теофиль-Катрин, Лакруа, Мбенге (Погба, 46), Маига, Пажо, Сельнэс, Амума (Тофт-Содерлунд, 13), Бамба, Монне-Паке.
Лион: Антони Лопеш, Тете, Марсело, Морель, Марсал (Менди, 79), Тузар (Ндомбеле, 79), Ауар, Траоре, Фекир (Ферри, 86), Депай, Диас.
Огоҳлантиришлар: Тузар (53), Сельнэс (60), Фекир (85).
Четлатиш: Лакруа (47, Сент-Этьен).

Мавзуга оид