Жаҳон | 03:25 / 06.11.2017
22252
1 дақиқада ўқилади

Техасдаги черковда йиғилганлар ўққа тутилди

Фото: AP

5 ноябрь куни Техас штатида маҳаллий вақт билан соат 11:30да қуролланган жиноятчи Сазерленд-Спрингс черкови биносига бостириб кирди. 

Уилсон округи полиция вакили Альберт Гамез берган маълумотга кўра, черковда бўлган отишма туфайли 27 киши ҳалок бўлган, яна 20-25 киши жароҳат олган. У бу ҳақда CBS News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида икки ёшли бола ҳам бор. 

Ўз навбатида KSAT телеканалининг хабар беришича, жабрланганларни касалхонага олиб бориш учун камида олтита вертолёт жалб этилди.

Жиноятни содир этган шахснинг исми Девин Келли бўлиб, у оқ танли ва 26 ёшда бўлган. 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Сўнгра трибуналга берилиб, ҳарбий хизматдан ҳайдалган. 

Маълумот учун, ушбу шаҳарчада тахминан 400 киши истиқомат қилади. 

Мавзуга оид