Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда ишлаганлар 2000 долларгача бўлган қийматдаги суғурта пулларини олиб кетиши керак
Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги «Комплекс тест маркази»нинг очилиши олдидан матбуот анжуманини ўтказди. Унда иштирок этган Корея Инсон ресурслари марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Парк Сан Лу ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг фаолиятига тўхталиб ўтиб, «суғурта депозити сифатида 200 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган маблағни қабул қилиб» олишга чақирди.
Унинг айтишича, расмий Е-9 ишчи визаси билан Жанубий Кореяга жўнаб кетган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз муддатида ортга қайтгач, 2000 АҚШ долларигача бўлган қийматдаги суғурта пулини қабул қилиши сўралади.
«Биз барча маблағ ва рўйхатни Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилганмиз. Ишчилар тез орада ўзларига тегишли пулларни олиб кетишлари сўралади», - дейди у.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
11:36 / 01.05.2026
14 та сохта ЙТҲ ва “жабрдийда” Malibu’лар: Тошкентда суғурта фирибгарлиги схемаси фош қилинди
16:10 / 27.04.2026