Фарғона вилояти Учкўприк туманида республикамизда биринчи маротаба дерматология соҳасига ихтисослашган «Ишонч Мед» клиникаси ўз фаолиятини бошлади. Клиниканинг асосий мақсади, аҳолига юқори сифатли, малакали тиббий хизмат кўрсатишдан иборат бўлиб, клиникада тери касалликларини даволашга алоҳида эътибор қаратилган.

«Ишонч Мед» клиникасида янгиликка интилувчан, доимий изланишлар олиб борувчи юқори малакали шифокор ва ходимлар жамоаси шаклланган. Клиника шифокорлари тери касалликларини даволашда бутун дунё дерматологлари тажрибаси, энг сўнгги илмий изланишлар ва ютуқларга таянган ҳолда даволаш ишларини олиб бормоқда.

Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед
Фото: Ишонч Мед

Клиникада стационар шароитда даволаниш имконияти яратилган бўлиб, унда 40 ўринли палаталарда хизмат кўрсатиш ва қулайлиги жиҳатидан люкс, ярим люкс ва оддий хоналардан иборат. Шунингдек, клиникада:

  • Ревматология;
  • Урология;
  • Гинекология;
  • Диагностика;
  • УЗИ тиббий хизмат турлари малакали шифокорлар томонидан амалга оширилади.

Клиника тиббиёт соҳасида дунёда етакчи бўлган компаниялар томонидан ўрнатилган тери касалликларини замонавий даволашда қўлланадиган ускуна ва тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган, жумладан, Жанубий Кореянинг Samsung USTS компанияси томонидан ишлаб чиқарилган республикамизда биринчи маротаба ўрнатилган CО2 туркумидаги лазер қурилмасидир.

Фото: Ишонч Мед