Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ 2018 йилги Олимпиада вақтида мамлакатларни ярашувга чақирди
БМТ бош ассамблеяcи 13 ноябрда 2018 йилги қишки Олимпиада ўтказилиши вақтида Олимпия ярашувини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди. Овоз беришсиз қабул қилинган ҳужжатда ўйинлар “Корея яриморолида ва Шимоли-Шарқий Осиёда тинчлик, тараққиёт, сабр-тоқатлик ва ҳамфикрлик муҳити” яратилишига кўмак беришига умид билдирилган.
БМТ Олимпиададан 7 кун аввал бошланадиган ва Паралимпия ўйинларидан 7 кундан кейин тугайдиган даврда давлатларни алоҳида ва биргаликда “Олимпия тотувлигига” амал қилиш ҳамда спортчилар ва делегациялар аъзоларининг “ўйинларга хавфсиз боришини, уларда хавфсиз иштирок этишини таъмнлашга” чақирган. 100 дан кўпроқ давлат ҳаммуаллифлигида тузилган ҳужжатда Олимпиада ўтадиган Пхёнчхан шаҳридаги стадионда ва Олимпия қишлоқларида БМТ байроғи кўтарилиши таъкидлаб ўтилган.
Навбатдаги Олимпиада Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади. Айни вақтда Корея яриморолидаги вазият кескин бўлиб қолмоқда.
Спорт мусобақалари вақтида ярашув сулҳини тузиш анъанаси қадимга бориб тақалади. Қадимий Грецияда милоддан аввалги 8-асрда пайдо бўлган бу анъана спортчиларга мусобақалар жойига хавфсиз етиб олиш ва улар тугагандан кейин уйларига хавфсиз қайтиб олишга имкон берган.
Мавзуга оид
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:00 / 22.02.2026
Норвегия қишки Олимпиада ўйинларида медал олиш бўйича рекорд натижага эришди
21:31 / 20.02.2026