IELTS имтиҳонларида энг қийин босқич — бу Speaking эканлиги сир эмас. Чунки биз инглизчада ўз она тилимизда гаплашгандек суҳбат қура олмаймиз. Бундай гаплаша олиш учун эса натив спикер (native speaker — ҳақиқий инглизчада суҳбатлашадиган киши) билан кўпроқ муомала қилиш зарур.
Худди шундай имконият Тошкент шаҳридаги Opal Education ўқув маркази томонидан берилмоқда. Марказнинг Speaking Club’ига АҚШнинг Калифорния штатидан Дениел Одэндаал соф инглиз тилида суҳбатлашиш ва ўқувчиларнинг нутқини равон қилиш учун таклиф этилди.
Унинг дарсларида иштирок этиш нафақат IELTS ўрганувчилар учун, балки тез-тез чет эл бизнес сафарида бўладиганлар, чет эл билан ишлайдиганлар ёки фақатгина инглиз тилида суҳбатлашишни ўрганмоқчи бўлганлар учун ҳам жуда фойдали бўлади.
Агар сиз ҳам инглиз тилидаги билимларингизни мустаҳкамлаш учун ишончли ўқув маркази қидираётган бўлсангиз, у ҳолда Opal Education ўқув-марказига мурожаат қилинг:
- Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани;
- Мўлжал: «Чилонзор» метро бекати ва «Касбино» супермаркети;
- Телефон: +998-95 198-86-66 (Телефон қабули ҳар кун 9:00дан 20:00гача).
_________________

- Opal Education’нинг ўтган йилги натижалари
2016—2017 ўқув йилидаги натижаларга кўра, ўқув марказимизда тайёрланганларнинг 95 фоизи талабалик бахтига сазовор бўлди. Кам бўлса-да, ўқишга кира олмаганлар Тошкентдаги халқаро университетларнинг қўшимча ўқув ўринларида талабаликка қабул қилинишди.
- IELTS бўйича дарслар тартиби
Бизда инглиз тили бўйича малакали ўқитувчилар сизнинг кун тартибингизга мос равишда – ҳафтада 5 кун (душанбадан жумага қадар) ёки ҳафтасига уч кунлик дарс жадвалини таклиф қиладилар.
Марказимиздаги ўқитувчилар етакчи олий таълим муассасаларида тажриба орттирган бўлишлари билан бир қаторда, сизга дарс беришдан олдин марказимизнинг махсус тренингларда ҳам қатнашганлар.



















