Пучдемон фикрини ўзгартирди
Каталония собиқ раҳбари Карлес Пучдемон минтақадаги инқирозни ҳал қилишнинг турли йўллари, жумладан, вилоят Испания таркибида қолиши бўйича вариантни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда у Германиянинг Die Welt газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, инқирозни агарда Мадрид вазиятни кескинлаштирмай, Каталонияни мухторият мақомидан маҳрум қилмаганида, радикал чораларсиз ҳам ҳал қилиш мумкин эди.
"Мен Испания билан муносабатларнинг бошқа турини тан олишга тайёрман ва шундай бўлиб қоламан", - дея айтиб ўтди сиёсатчи.
Шу билан бирга, Пучдемоннинг кутилмаганда маълум қилишича, шахсан у ҳар доим Испания билан бирдамлик тарафдори бўлиб келган.
"Мен ҳар доим бирдамлик тарафдори бўлиб келганман. Бироқ ҳаммасининг сабаби мухторият мақомининг бекор қилинишида, у 2010 йилда Испания ва Каталония парламентлари томонидан мувофиқлаштирилган эди", - дея маълум қилди у.
Пучдемон Каталонияда 21 декабрга белгиланган сайловларда иштирок этишига оид саволга жавоб қайтармаган.
"Мен бизда кучли коалиция бўлса ҳамда конституциянинг 155-моддасининг қўлланилишини тўсиб қўйиш, шунингдек, Испания давлати томонидан етказилган зарар миқдорини ўлчаш мақсадида номзод бўлишим мумкин", - дея таъкидлаб ўтди у.
Мавзуга оид
15:10 / 10.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияни тарк этди
11:03 / 09.08.2024
Каталония сепаратистлари етакчиси Пучдемон Испанияга қайтди
07:10 / 09.08.2024
Каталонияни Испаниядан ажралиб чиқишга қарши бўлган сиёсатчи бошқаради
10:40 / 22.06.2024