Юрак қон-томир касалликлари хавфини қандай камайтириш мумкин?
Ҳафтасига икки сиқим ёнғоқ истеъмол қилиб турилса, юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи чорак фоизга камаяр экан. Бу ҳақда Ҳарвард университети олимларига таянган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
200 минг киши ўртасида ўтказилган тадқиқот ёнғоқларнинг барча турлари ўлимнинг бош сабаби олдини олишда асқотишини кўрсатиб берди.
Бодом, фундуқ, писта ёки пекан ёнғоғини ҳафтасига икки ва ундан кўп марта истеъмол қиладиганлар юрак қон-томир касалликларига чалинишга мос равишда 23 ва 15 фоизга камроқ мойил бўлишар экан.
Ерёнғоқ ҳам юрак қон-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини 15 фоизгача камайтириши аниқланган.
Ҳафтасига бир сиқим оддий ёнғоқ истеъмол қилган инсонларда ҳам хавфли касалликлар пайдо бўлиш эҳтимоли 21 фоизгача камайиши аниқланган.
Аввал ҳам таркибидаги антиоксидант, оқсил, озиқ моддалар, минераллар ва озиқ толалар туфайли ёнғоқларнинг фойдали хусусиятлари аниқланган эди. Юрак қон-томир касалликларидан ташқари, ёнғоқлар саратон, қандли диабет, нафас йўллари касалликлари ва меминация каби дардларнинг ҳам олдини олиши исботланган.
«Бизнинг тадқиқотимиз турли сурункали касалликларнинг олдини олиш учун рационга ёнғоқнинг турли кўринишларини жорий этиш ҳақидаги тавсияларни тасдиқлади», — деди тадқиқотнинг етакчи муаллифи, парҳезшунос Марта Гуаш-Ферре.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
07:36 / 29.07.2024
Олимлар биринчи марта одамга бутунлай механик юракни кўчириб ўтказди
19:00 / 20.06.2024
Инсон танасининг двигатели – юракни хасталанишдан асраш. Кардиожарроҳ тавсиялари
12:06 / 13.01.2024