Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозонда «Made in Uzbekistan» кўргазмаси бўлиб ўтди
15 ноябрь куни «Қозонда Ўзбекистон кунлари»ни ўтказиш доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан «Казанская ярмарка» кўргазма марказида Татаристон Республикаси Саноат ва савдо вазирлиги, шунингдек, Савдо-саноат палатаси томонидан ўзбекистонлик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кўргазмаси ҳамда икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида Ўзбекистон-Татаристон бизнес-форуми ташкил этилди.
Ўзбекистон ишбилармон доиралари делегацияси «Мода ва Услуб. Қозон - Куз» 32-ихтисослаштирилган енгил ва тўқимачилик саноати маҳсулотлари кўргазмасида фаол иштирок этди. Унинг доирасида Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўргазмада Ўзбекистон Республикасининг енгил, тўқимачилик ва чарм саноатининг 80 дан ортиқ корхоналари коллектив экспозицияни тақдим этишди.
15 ноябрь куни эса кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вакиллари, Ўзбекистон Республикаси тўқимачилик ва енгил саноат корхоналари раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ҳамда кооперацион биржа бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг тўқимачилик, тикувчилик, озиқ-овқат саноати ҳамда туризм соҳаларида ишловчи 80 дан ортиқ корхонаси иштирок этди.
Мавзуга оид
14:23 / 25.02.2026
Украинадаги урушнинг 4 йиллиги муносабати билан Тошкентда кўргазма очилди
19:28 / 22.12.2025
Тошкент ва Қозон ўртасида поездлар ҳаракати тикланди
13:53 / 14.11.2025
Тошкентдан Қозонга мунтазам йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади
11:07 / 04.11.2025