Миллий телевидение орқали намойиш этилган чиқишда ҳарбийлар маълум қилишдики, президент Роберт Мугабе айни вақтда хавфсизликда турибди.
Ҳарбийлар бу ҳаракат ҳарбий давлат тўнтариши эмаслиги, улар 93 ёшли президентнинг атрофидагиларни нишонга олишгани ҳақида таъкидлашган.
Бундан аввалроқ ҳарбийлар ZBC телекомпанияси офисини ўз назоратига олгани маълум бўлганди.












