ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг Дарё ўзанларини тозалаш, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларининг Ўзбекистон Республикасининг очиқ сув оқимлари бўйлаб хатарсиз ўтишини таъминлаш учун ҳимоя ишларини олиб бориш бўйича ишларни янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Лойиҳа сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини тартибга солувчи низомни ўз ичига олган. У Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3286-сон қарори ижроси юзасидан қабул қилинган.

Ишларни бажариш тартиби

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссияси ишларда ташаббус кўрсатади.

Ишлар жорий йилнинг 1 апрелигача тасдиқланадиган ҳамда қуйидаги органлар ва ташкилотлар вакилларидан иборат ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқиладиган йиллик манзилли дастурлар асосида ўтказилади:

•  ФВВнинг ҳудудий бошқармалари;
•  Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;
•  Ўзгидромет, Давсувхўжаликназорат, Давергеодезкадастр, Давлат экология қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари;
•  маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;
•  лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари.
 
ФВВ ҳудудий дастурлар асосида келгуси йил учун сув оқимларида ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш ва бошқа ҳимоя ишлари бўйича лойиҳаларни ўз ичига олган йиғма манзилли дастурни шакллантиради. 

Лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш

Дарёлар ўзанларини тозалаш ва уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш билан боғлиқ лойиҳалар ФВВнинг ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари томонидан тендер савдоларини ўтказмасдан ёки бошқа ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Лойиҳаларни рўёбга чиқариш қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади: