07:58 / 17.11.2017
29958

Шакар танқислигига йўл қўйилмайди

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Республикада шакар маҳсулотига бўлган талабни тўлиқ қондириш, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маҳсулотни савдо дўконларига етказиб бериш, ички бозорда шакар нархининг асоссиз ошишига йўл қўймаслик борасида тегишли амалий ишларини олиб бормоқда. 

Компания матбуот котиби У.Рузиев:-“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси Ҳукумат топшириқлари асосида хорижий ҳамкорлар билан шакар импорти бўйича шартномалар имзолаган. Ушбу сайи-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад шакар нархи кескин ошишининг шунингдек, туман ҳамда шаҳарлар кесимидаги савдо ва ишлаб чиқариш корхоналарига узлуксиз шакар етказиб бериш орқали унинг танқислиги олдини олиш. Айни пайтда, аҳолимиз учун шакарни 5000 сўмдан ошмаган нархда сотиш имконияти яратилади.

Мурожаат учун телефон: +99871 129 59 59
Электрон манзил: marketing@uzagroexport.uz,  www.oziq-ovqat.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top